Nokia Asha 302 - Bluetooth уланиши ҳақида

background image

Bluetooth уланиши ҳақида

Меню

>

Созламалар

>

Уланиш

>

Bluetooth

>

Ёқиш

-ни танланг.

Сиз телефонлар, компьютерлар, минигарнитуралар ва автомобил учун симсиз

алоқа тўпламлари каби мос келувчи бошқа қурилмаларга симсиз уланишингиз

мумкин.

Сиз ушбу уланишдан фойдаланиб телефонингиздан объектларни юборишингиз,

мос келувчи шахсий компьютер орқали файлларнинг нусхаларини кўчиришингиз,

ҳамда мос келувчи принтер ёрдамида файлларни чоп этишингиз мумкин.

Bluetooth симсиз технологиясига эга бўлган қурилмалар бир-бирига яқин бўлиши

талаб этилмайди, чунки ушбу технология радиотўлқинлардан фойдаланади.

Лекин, улар ўртасидаги масофа 10 метрдан (33 фут) ошмаслиги керак, ва бундай

уланишга деворлар ёки бошқа электрон жиҳозлар каби тўсиқлар ҳалақит бериши

мумкин.

22

Уланиш

background image

Телефонингиз қулфланганда, фақат

Тасд-сиз автоул-ш

-га созланган боғланган

қурилмага уланиш мумкин.

Маслаҳат: Бош экранда Bluetooth созламаларига тезда кириш учун Bluetooth

тугмачаси -ни босинг ва ушлаб туринг.

Аҳамият беринг: Баъзи мамлакатларда Bluetooth технологиясидан

фойдаланишга чеклашлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Мисол, Францияда

Bluetooth технологиясидан фақат ичкарида фойдаланишингиз мумкин. 2012 йил

1-июлдан кейин Францияда ушбу маҳсулотнинг Bluetooth технологиясидан

ташқарида фойдаланишга чеклов Европа Иттифоқида қайтариб олинади.

Қушимча маълумот учун маҳаллий маъмурларга мурожаат қилинг.