
Батарея ва зарядловчи ҳақида маълумот
Сизнинг қурилмангиз BL-5J қайта зарядланадиган батарея билан фойдаланишга мўлжалланган. Nokia шу қурилма учун
қўшимча батарея моделларини ишлаб чиқиши мумкин. Доим оригинал Nokia батареяларидан фойдаланинг.
Ушбу қурилма қуйидаги зарадлантирувчи қурилмалардангина зарядланиб ишлатилиши лозим: AC-11 . Вилканинг
турига қараб зарядловчи моделининг рақами ҳар хил бўлиши мумкин, қуйидагилар орқали аниқланган E, X, AR, U, A,
C, K, B ёки N.
Батарея юз марталаб зарядланиши ва зарядсизланиши мумкин, бироқ охирида у барибир кучсизланади. Гаплашиш ва
кутиш вақтлари одатдагидан сезиларли даражада қисқа бўлса, батареяни ўзгартиринг.